Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ити мамлакат сиёсий элитасининг икки вакилини тишлаб олди. Ҳар икки жабрланган ҳам 9 декабрь куни бош вазирнинг Қуддусдаги қароргоҳига байрам муносабати билан шам ёқиш маросимига таклиф этилган эди, дея хабар бермоқда The Times of Israel.

Кайя лақабли жонивор авваллари тажовузкорлиги билан ажралиб турмаган эди. Бироқ Кнесет (Исроил парламенти) аъзоси — Шарон Хаскел ва адвокат Ора Алонага ташланди.
Кучук у билан ўйнамоқчи бўлган депутат ва адвокатнинг қўлидан тишлаб олган. Жабрланганларга резиденцияда навбатчилик қилаётган шифокорлар тез тиббий ёрдам кўрсатишган. Жароҳат олганлар маросимни тарк этишмаган.

Нетаньяху оиласи ўн ёшли Кайяни 2015 йил июль ойида боқиб олишган эди. Бош вазирнинг ўғли Авнер уни ёпилиши кутилаётган жониворлар учун бошпанадан танлаб олган.