9 декабрь куни Ўзбекистоннинг турли вилоятларида декабрь ойидаги биринчи, мавсум бўйича эса олтинчи марта қор ёғди.

Twitter фойдаланувчилари ёққан қор суратларини ўз аккаунтларига жойлаштиришган.

 

 

 

Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -1 ва +1 даражага етади.

Республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи -2 дан +3 даражагача илиқ бўлади.

Қолган ҳудудларда қор ёғиши, ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.