Сўғд вилоятининг Ашт туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли Абдували Йўлдошев ва Охунжон Эргашевлар 9 декабрь куни Сирдарёда балиқ тутиш билан машғулликлари пайтида чўкиб кетишди. Бу ҳақда Тожикистоннинг онлайн нашрлари хабар бермоқда.

ИИВ тақдим этган маълумотларга қараганда, кучли шамол кўтарилиб, балиқчиларнинг резинали қайиғини ағдариб юборган.
А. Йўлдошевнинг танаси топилиб, қариндошларига бериб юборилган, О. Эргашевнинг танаси қидирилмоқда.