10 декабрь куни Касаба уюшмалари кенгаши ўқув марказида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаларига бағишланган техник семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Семинарда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги , Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ижтимоий муҳофаза борасидаги жаҳон андозалари ва ХМТ стратегияси, Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар, келгусида соҳа ривожи хақидаги маърузалар тингланди.
Шу билан бир қаторда оналикни муҳофаза қилиш, ташкилотларда рўй бериши мумкин бўлган нохуш воқеалардан суғурталаш билан боғлиқ специфик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.