Хабарингиз бор, бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Плаза арт-марказида “Европа Иттифоқининг таълим кўргазмаси” бўлиб ўтди. Унда Эразмус+ стипендия дастури ҳамда Европа Иттифоқига аъзо давлатлари грант дастурлари, шунингдек, Европа университетлари билан Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик лойиҳалари ҳам намойиш этилди.

Мазкур кўргазмада иштирок этган фотожурналист Madina Nurman Kun.uz учун махсус фоторепортаж тайёрлади.