Камералар ишлаб чиқаришга ихтисослашган GoPro компанияси ўзининг Karma деб номланган дронини намойиш қилди. Ушбу янги маҳсулот ҳақидаги видеоролик YouTube сайтига жойланди.

Компания хабарига кўра, дрон 2016 йилда серияли ишлаб чиқарилади. Мазкур парвоз қурилмасининг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилганича йўқ. Фақатгина камерали квадрокоптер 4К форматда тасвирга олиши маълум.
GoPro хабарига кўра, Karma ҳақидаги батафсил маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.