11 декабрь куни кун.уз сайтида ИШИД нефть сотишдан қанча фойда кўраётгани, Россия Суриядаги операцияга қанча пул сарфлаётгани ва Россияда камбағаллар сони қанчага кўпайгани ҳақидаги хабарлар берилиши билан бошланди.

Океанортидаги мусулмонлар исломофобиянинг янги тўлқини таҳдиди остида қолишган.

АҚШ ҳукумати эса НАТО учун мўлжалланган ракетага қарши мудофаа тизими синовдан ўтказди.

Ўзбекистонликлар тандир экспортини йўлга қўйиши сайт ўқувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди.

Россияда кутилганидек Ходорковскийга қотиллик бўйича айблов қўйилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг кенгайтирилган тартибдаги коллегияси ўтказилди.

Украинада эса депутатлардан бири бош вазир Яценюкни мулзам қилди.

Кун охирроғида ИШИД Сурияда яна бир ҳалокатли теракт содир этди.

 

ИШИДга қарши кураш

Ироқ ҳарбийлари Ар-Рамадидаги базани ИШИДдан озод қилди

АҚШ молия вазирлиги: ИШИД Сурия ва Туркияга нефть сотишдан ойига 40 млн доллар даромад олмоқда

ИШИД Сурия ва Ироқдаги банклардан 1 миллиард долларгача ўғирлаган

ОАВ: ИШИД паспорт тайёрловчи қурилмаларга эга бўлиши мумкин

Ўрта осиёлик ИШИД жангарилари сони бир ярим йилда 300 фоизга ошди

Times of India: террорчиларга қарши фатвони 1.5 млн мусулмон имзолади

ИШИД Сурияда курдлар яшовчи шаҳарда терактлар содир этди

 

Ходорковский ватанига қайта олмайди

Ходорковский Нефтеюганск ҳокимини ўлдиришни ташкиллаштиришда айбланди

Ходорковский унга қўйилган айблар туфайли режаларини ўзгартирмоқчи эмас

 

Яценюкнинг мулзам қилиниши воқеаси

Рада депутати Яценюкни минбардан отиб юборишга ҳаракат қилди

Яценюкка ҳужум қилган депутат партия сафидан ўчирилди

 

Шойгу Россиянинг ИШИДга қарши кураши ҳақида

Шойгу: ИШИД Сурия ҳудудининг 70 фоизлик қисмида назорат ўрнатган

Шойгу: Европада АҚШнинг 200га яқин ядровий бомбаси бор

Шойгу: Россия ҲКК Сурия ҳудудида ИШИДнинг 8 мингта объектини йўқ қилди

Путин Сурияда россияликларга таҳдид солувчи ҳар қандай кучни йўқ қилишга буйруқ берди

 

Марказий Осиёда нима гап?

Қирғизистон президенти Туркманистон, Кувайт ва Қатар давлатлари бўйлаб турне уюштиради

Қирғизистонлик депутат Ўзбекистонга боғланиб қолмаслик учун чегара каналларини қуришни таклиф қилди

Тожикистон бош вазири Сарез кўлининг аҳволи билан танишади

Халқаро агентликлар Қирғизистонга биринчи марта кредит рейтинги беришди

Қирғизистон бош вазири республикада фан ислоҳ қилинишини ваъда берди

Қирғизистонда ШҲТ давлатлари машғулотларига тайёргарлик бўйича музокаралар кетмоқда

Олмаотада ҳайдовчилардан пул тама қилган сохта полициячи қўлга олинди

ОАВ: Қозоғистонда фирибгарлар ҳам инқирозга мослашмоқда

Назарбоев “ёғ тўплаган” тадбиркорларни приватизация жараёнида иштирок этишга чақирди


Шунингдек, бугун Ўзбекистонда ва жаҳонда юз берган қуйидаги муҳим ва қизиқ хабарларни ўтказиб юбормаслик тавсия қилинади:

Алишер Усмонов Путинга металлурглар қанча ойлик олаётганини айтди

Самарқандлик фуқаро тандир экспортини йўлга қўйди

Bloomberg Россиянинг Суриядаги операцияга қанча пул сарфлаётганини аниқлади

Politico: Россия Сурияда бирор натижага эриша олмади

Россияда камбағаллар сони йил бошидан 2,3 млнга кўпайди

Икки Корея ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди

Эрдўған: турк ҳарбийларининг Ироқдан олиб чиқиб кетилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас

АҚШнинг НАТО учун мўлжалланган ракетага қарши мудофаа тизими синовдан муваффақиятли ўтди

Озарбайжон ва Хитой 10та қўшма ҳужжатни имзолади

АҚШдаги мусулмонлар исломофобиянинг янги тўлқинидан хавотирда

Оқ уй КХДРда водород бомбаси пайдо бўлишига шубҳа билан қарамоқда

Россия ва Қозоғистонга қатновчи поездлар чипталарига чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги муаммосини ҳал этиш йўли топилди

Guardian: Сурияда шаурма солиғи жорий этилди

Ироқ Истанбулдаги савдо ваколатхонасини ёпди

Обид Асомов Қозоғистонга кетганининг сабабини маълум қилди

Суриялик қочқинлардан иборат биринчи самолёт Торонто аэропортига қўнди

Япон вазири: нефть нархининг тушиши дунё иқтисодиётини беқарорлаштириши мумкин

«Ъ»: Хитой дон етказиб берувчи россиялик экспортчиларга қатъий талаблар қўйди

FT: Марин Ле Пен Трампдан хавфлироқ бўлиб чиқди