Россия ва Қозоғистонга қатновчи поездлар чипталарига чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистон 11 Декабрь 2015 2134

«Ўзтемирйўлйўловчи» акционерлик жамияти маъмурияти 2016 йил учун йўл ҳужжатларининг сотилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда чегирмалар жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда жамият расмий сайти маълумотига асосланиб «Review.uz» хабар бермоқда.

Улар 2015 йил 10 декабрдан бошлаб сотиладиган ва 2016 йил 11 январгача жўнайдиган поездлар учун мўлжалланган чипталар учун амал қилади.

Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига тўғридан-тўғри қатнайдиган халқаро қатнов поездлари ва улар билан борадиган пересадкасиз, тиркама халқаро қатнов вагонларида қуйидаги чегирмалар ўрнатилди:

1. Купе вагонлари ва ётоқ вагонлар (биринчи тоифали. – Кун.уз) учун плацкарта нархи ва тарифнинг чипта қисми учун қуйидаги ҳажмда чегирмалар жорий қилинади:
йўл ҳужжатлари поезд жўнаб кетишидан 45—31 кун аввал харид қилинса — 45%;
йўл ҳужжатлари поезд жўнаб кетишидан 30—6 кун аввал харид қилинса — 35%.

2. Плацкартали вагонлар учун плацкарта нархи ва тарифнинг чипта қисми учун қуйидаги ҳажмда чегирмалар жорий қилинади:
йўл ҳужжатлари поезд жўнаб кетишидан 45—31 кун аввал харид қилинса — 35%;
йўл ҳужжатлари поезд жўнаб кетишидан 30—6 кун аввал харид қилинса — 25%.

3. Йўл ҳужжатлари поезд жўнаб кетишидан 5 ёки ундан кам кун олдин сотиб олинса, плацкартали, купели ва ётоқ вагонлар учун плацкарта нархи ва тарифнинг чипта қисми учун 5 фоизли устама белгиланади.

Кўпроқ янгиликлар