Самарқандлик фуқаро тандир экспортини йўлга қўйди

Жамият 11 Декабрь 2015 6915

Самарқанднинг “Қўшчинор” маҳалласида тандирсозлар авлодининг давомчиси ҳисобланган Масеҳжон Насриев истиқомат қилади.
«Правда Востока» нашрининг ёзишича, у ўзининг биринчи тандирини мактабни тамомлаган вақтда тайёрлаган. Уни ўз дўстига совға қилган.

Чинакам уста томонидан ясалган тандир бир неча йиллар давомида эгасига хизмат қилади. Масеҳжоннинг тандири синфдошининг оиласида бир йилча иш беради. Шунда у ҳали тандирчиликнинг нозик сирларини тўлиқ ўзлаштириб олмаганини тушуниб етади. Лой билан ишлаш фақатгина қаттиқ меҳнат ва чидамлиликни эмас, балки уни тайёрлаш бўйича билимларни эгаллашни талаб қилишини англаб етди.

Тандирсозлик ишини пухта ўзлаштирган М.Насриев эндиликда бу ҳунарни ўғли Юсуфжонга ҳам ўргатмоқда. Анъанага кўра, у ҳам илк тандирини яқин дўстига тортиқ қилди.
Бугунги кунда Насриев тандирлари нафақат Ўзбекистон, балки Россия, Америка ва Исроилда ҳам ўз харидорларини топмоқда. Яқингинада эса почта орқали навбатдаги тандир Японига юборилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар