ОАВ: Париждаги теракт ташкилотчиси Бирмингемда ҳам теракт содир этмоқчи бўлган

Жамият 13 Декабрь 2015 2206

Франция пойтахтида 13 ноябрь куни амалга оширилган теракт ташкилотчиларидан бири, Сен-Денида ўтказилган аксилтеррор амалиёти вақтида йўқ қилинган Абдулҳамид Абауд Англиянинг Бирмингем шаҳрини навбатдаги теракт амалга ошириш учун танлаганди. Бу ҳақда Daily Mail нашрида ёзилади.

Газетанинг терговга яқин манбасининг хабарига кўра, Абауднинг телефонида Бирмингем шаҳрининг турли нуқталари тасвирлари аниқланган. Бу суратларни Абауднинг ўзи Бирмингемга бориб олган бўлиши мумкин.

Ўтган ҳафтада маҳаллий полициячилар Париж теракти ташкилотчисининг Бирмингемга келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни текширишаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Парижда давомли терактлар содир этилган. Натижада 130 киши ҳалок бўлган, 351 киши жароҳатланган, уларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар