Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2015 йилнинг ўтган даврида товар-моддий бойликларнинг Ўзбекистонга олиб кирилиши, олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ 117 қонунбузарлик ҳолати бартараф этилди.

УзАнинг маълум қилишича, 703 миллион 550 минг сўмлик турли ноқонуний маҳсулотлар мусодара қилинган. Аниқланган 6 ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишига шароит яратиб берган шахсларнинг ҳаракатлари юзасидан корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролар йиғинларига 15 маротаба тақдимнома киритилган.

Божхона хизмати ходимлари томонидан ҳудудимизга ўқ-дори, қурол-яроғ, портловчи ва гиёҳвандлик моддалари, терроризм ва экстремизмга доир адабиётлар ҳамда аудио-видео материаллар киритилиши, тарихий, маданий, миллий бойлик ва товарларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олинмоқда.