Ўзбекистон қулай ҳамкорлик режимини ўз ичига олган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган давлатлар рўйхатини Бразилия билан тўлдирилди, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси қулай таклифлар ва имтиёзлар асосида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган мамлакатлар рўйхати 46тага етди.

2009 йилнинг 28 май куни Бразилиада Ўзбекистон ва Бразилия ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома имзоланган эди. Мазкур ҳужжат 2015 йилнинг 17 август куни кучга кирган. 2015 йилнинг 11 декабрь санасида эса Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳамкорликдаги қарори асосида эса қулай ҳамкорлик режимини ўз ичига олган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар имзоланган давлатлар рўйхатига қўшимча киритилди. Мазкур ҳужжат 14 декабрь куни кучга кирди.

Ўзбекистон қулай ҳамкорлик режимини ўз ичига олган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган давлатлар рўйхати:

1. Австрия
2. Бангладеш
3. Бельгия
4. Болгария
5. Бразилия
6. Буюк Британия
7. Венгрия
8. Вьетнам
9. Германия
10. Греция
11. Дания
12. Миср
13. Исроил
14. Ҳиндистон
15. Индонезия
16. Эран
17. Ирландия
18. Испания
19. Италия
20. Иордания
21. Кипр
22. Корея
23. Хитой
24. Латвия
25. Литва
26. Мальта
27. Люксембург
28. Нидерландия
29. Португалия
30. Покистон
31. Польша
32. Сингапур
33. Словения
34. Руминия
35. Словакия
36. АҚШ
37. Туркия
38. Финляндия
39. Франция
40. Чехия
41. Швейцария
42. Швеция
43. Эстония
44. Япония
45. Саудия Арабистони
46. Малайзия