2015 йили Бухоро вилоятида 29.7 км йўллар реконструкцияси ва капитал таъмирланиши якунланиши режалаштирилмоқда. Президентнинг 2014 йил 17 ноябридаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги инвестицион дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ халқаро аҳамиятга эга М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 311-321 и 336-346 километрларидан иборат жами 19.7 км ли йўллардаги реконструкция ишлари якунланди, деб хабар беради “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати.

Ишлар “Ўзавтойўл”нинг Қоровулбозор ва Ромитан туманларидаги таъмирлаш-эксплуатация пудратчи корхоналари томонидан амалга оширилди.

Йил охирига қадар яна 10 км йўл реконструкциядан чиқади, бу ўша автомобиль трассасининг 188-198 км масофаларидир. Мазкур ишлар Когон тумани ҳудудида ўтказилади.