Twitter компанияси тармоқнинг давлат хакерлари томонидан бузиб кирилиши бўйича огоҳлантирди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар тарқатмоқда.

Қайд қилинишича, компания фойдаланувчиларга бу борада огоҳлантирувчи хат жўнатган.

Хатда ёзилишича, хакерлар фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва компьютерларининг IP-манзилларини аниқлаб олишлари мумкин.

Манбанинг аниқлик киритишича, худди шундай мазмундаги огоҳлантиришлари Google ва Facebook компанияси ҳам тайёрлаб қўйган.