Mercedes-Benz компанияси ўзининг S-Class синфидаги энг қувватли кабриолети – S65 ни намойиш қилди. Модель 6 литрли, 12 цилиндрли, 2 турбинали бензин двигатели билан жиҳозланди.

Мотор 630 от кучига эга, максимал айлантириш лаҳзаси 1000 Нм ни ташкил қилади. Двигатель 7 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди. Орқа ғилдираклари тортувчи Mercedes-AMG S 65 Cabriolet машинаси турган жойидан 100 км/соат тезликкача 4,1 сонияда эришади. Машинанинг максимал тезлиги электрон қурилмалар билан 250 км/соат қилиб чегараланган.

Модель кўп қатламли матодан ясалган томга эга, у қора, қизил, кўк ёки оқиш рангдан бирига бўялиши мумкин. Том 17 сонияда йиғилади. Уни 50 км/cоат тезликда ҳаракатланаётганда ҳам йиғиш мумкин.

Кабриолетнинг ичи тери билан қопланган. Стандарт жиҳозланишига ёруғлик-диодли оптика, айланма кўриш тизими, олд ғилдираклари 255/40 ва орқа ғилдираклари 285/35 ўлчамдаги покришкага эга 20 дюймли ғилдирак дисклари, Burmester аудиотизими, ҳайдовчи бўйин қисмининг илиқ ҳаво билан иситилиши функцияси киради.

Модель учун қўшимча равишда керамик тормозлар ва тезликни электрон чекловчини 300 км/соатга сурувчи AMG Driver’s Package пакетини буюртма қилиш мумкин.

Компания кабриолет учун буюртмаларни 2016 йил апрелдан бошлаб қабул қила бошлайди.