2015 йилнинг 14 декабридан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган GM Uzbekistan автомобиллари учун белгиланган нархлар оширилди. Бунда автомобиллар нархи ўртача 30 фоизгача кўтарилган.

Масалан, Cobalt LTZ/AT`нинг аввалги нархи 54 125930 сўмни ташкил этган бўлса, янги рўйхатда унинг баҳоси 78600000 сўм қилиб кўрсатилган. Nexia DOHS GLE c/k эса 35750830 сўм бўлса, янги рўйхатдаги баҳоси 49040000 сўмни ташкил этмоқда.

GM Uzbekistan автомобилларига белгиланган янги нархлар ҳақида расмий маълумотлар тақдим этилмади. Бироқ Kun.uz`нинг компаниядаги бир-биридан мустақил бир неча ахборот манбалари ушбу хабарни тасдиқлади. Қуйида автомобиллар учун белгиланган янги ва эски нархларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янги нархлар

Эски нархлар (октябрь, 2015 йил)