Қозоғистоннинг 5 фуқароси Қирғизистон чегарасини ноқонуний йўл билан кесиб ўтишга уринганида қўлга олинди. Улардан 3 нафари муҳожирлик картасига эга бўлмаган, яна иккисида эса умуман ҳеч қанақа ҳужжат йўқлиги аниқланган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасига асосланган ҳолда қозоқ нашрлари хабар берган.

Аниқлик киритилишича, бу шахслар "Мерке" назорат-ўтказув пунктида автобус ҳожатхонасига бекинган ҳолда кетаётганида тутилган. Бу автобус Остонадан Бишкек шаҳрига қатновни амалга ошириши аниқланган.

Автобус ҳайдовчиси Қозоғистон фуқароси бўлиб, у ноқонуний муҳожирлик хизматини амалга оширишда гумонланмоқда. Агар унинг айби исботланса, унга нисбатан Қозоғистон республикаси Жиноят Кодексининг 1 қисми 394 моддаси бўйича жазо тайинланиши мумкин. Ноқонуний муҳожирларга эса Жиноят Кодексининг 1 қисми 392 моддаси бўйича айблов қўйилиши кутилмоқда.