Қочқинлар умидлари ушалмагач, Австрияни тарк этишмоқда

Жамият 15 Декабрь 2015 3193

Косовалик, ироқлик ва афғонистонлик қочқинлар Австрияни умидлари ушалмагач, тарк этмоқдалар. Муҳожирларнинг айтишича, бу мамлакатда уларга юқорироқ даражада эътибор ажратишларини кутишган ва қочқин мақоми олиш осонроқ кечади, деб ўйлашган. Бу ҳақда The Local нашри маълум қилмоқда.

Caritas хайрия ташкилоти вакили Мартин Гантнернинг изоҳлашича, баъзи муҳожирлар “депортация ва камситилишдан” қўрқиб, баъзилари оилаларини соғиниб, қолганлари эса Австрия ва Европа улар ўйлаганчалик бўлиб чиқмагани учун уйларига қайтишмоқда.

“Бу ерда улар ноаниқликларга дуч келишмоқда, кўплаб қочқинлар жабр кўрган ва хавфсизлик шароитларига муҳтождирлар”, дейди Гантнер.

Нашр маълумотларига кўра, Австрияни жорий йилнинг январидан ноябригача ўз истаги билан 1,1 минг косовалик, 530 ироқлик ва 120 нафар афғон тарк этган. Таққослаш учун, 2014 йилда Австрияни фақатгина 2 ироқлик, 9 афғон ва бир эронлик тарк этганди.

Вена инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмаси раҳбари Гюнтер Эккернинг айтишича, бу ҳолат келажакда ҳам сақланиб қолади.

“Кўплаб ироқликлар яхшироқ ижтимоий ҳимоя кутганларини айтмоқдалар, уларнинг кўпи қочқин мақоми олиш жараёни қанча давом этишини ҳаттоки билмайди. Улар оилалари уларга бир йил ёки ундан кўпроқ вақтдан кейин келиб қўшилишларини ҳаттоки тасаввур ҳам қилмаганлар”, деб айтмоқда Эккер.

Нашрнинг таъкидлашича, Косова етарлича хавфсиз давлат ҳисоблангани учун бу мамлакатдан келган муҳожирларнинг бошпана олишга имконияти жуда кам, бироқ Ироқ ва Афғонистондан келган муҳожирлар учун бу жараён бир мунча соддалаштирилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар