Андижон давлат тиббиёт институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон 16 Декабрь 2015 5156

Ҳукумат қарорига асосан Абдушукур Содиқов Андижон давлат тиббиёт институтининг янги ректори этиб тайинланди.

41 ёшли Содиқов 2013 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат инспекцияси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келганди.

Тошкент давлат тиббиёт институтининг битирувчиси 2004 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2005-2006 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида ассистент, 2006 йилдан шу даргоҳда доцент лавозимида ишлаган. 2010 йилдан 2013 йилнинг июнига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат инспекцияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритганди.

Олийгоҳнинг олдинги ректори саналган Алишер Шодмонов ҳозирги вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг таълим, фан маданият ва спорт масалалари Қўмитасига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти 1955 йилда ташкил топган. Даргоҳда ҳар йили 440-450 нафар шифокор битирувчилар етишиб чиқади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар