Ҳиндистон Сингапурнинг 6 сунъий йўлдошини муваффақият билан ҳавога учирди. Ушбу жараён Ҳиндистон космик тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти (ISRO) сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

PSLV-C29 ташувчи ракетасининг учирилиши маҳаллий вақт билан соат 18.00да Сатиш Дхаван номидаги космик марказнинг космодромидан, Андхра-Прадеш штати жанубидаги Бангол кўрфазининг Шрихарикот оролидан амалга оширилди. Ракета сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиб, Ердан 550 км масофада экваторга нисбатан 15 даражада бурчакда қолдиради.

Ракета бортидаги асосий йўлдош— TeLEOS-1 400 кг вазнга эга. У билан бирга 123 кг ли VELOX-CI, 78 кг ли Kent Ridge-1 микройўлдошлари, 13 кг ли Athenoxat-1, VELOX-II ва Galassia 3.4 кг ли нанойўлдошлари учирилди.