Hyundai компанияси Ioniq эко-моделининг экстерьер ва интерьерини намойиш қилувчи навбатдаги тизер (сирли реклама хабари)ларни тақдим этди. Жанубий Корея маркаси вакилининг тасдиқлашича, у уч хил турдаги электрлаштирилган қувват агрегатларига эга дунёдаги илк серияли модель бўлади.

Hyundai Ioniq литий-ион аккумуляторлар жамланмасидан қувват оладиган тўлиқ электрлаштирилган қурилма ҳамда хўжалик электр тармоғидан қувватланиш имкониятига эга бензин-электрли гибрид мотор билан таъминланиши мумкин.

Ниҳоят, моделда ички ёнув двигатели фақатгина қўшимча батареяларни тўлдирувчи генератор вазифасини бажарувчи гибрид модификацияга ҳам эга бўлади. Корейсларнинг Ioniq учун 105 от кучига эга 1,6 литрли атмосферали мотордан фойдаланиши истисно этилмаяпти.

Hyundai Ioniq асосида Kia Niro кроссовери ҳам бунёд этиладиган шоссе ётади. У двигателларнинг турли қолиплари ва литий-ион аккумуляторларнинг блокларини ўрнатишни ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқарилган.

Hyundai Ioniq ва Kia Niro 2016 йил баҳорида бўлиб ўтадиган Женева автосалонида намойиш этилади. Ушбу автомобиллар Европада 2016 йилнинг иккинчи ярмидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.