Microsoft дастури: Ўзбекистонлик машҳурларнинг суратида қайси ҳис-туйғу кўпроқ

Маданият 16 Декабрь 2015 8897

Microsoft компанияси суратдан инсоннинг жаҳл, нафрат, ёқтирмаслик, қўрқув, ҳурсандчилик, хотиржамлик, ғамгинлик ва ҳайрат каби туйғуларини аниқлаб, уларни фоизлар ҳолида кўрсатадиган Project Oxford номли дастурини фойдаланишга топширган эди.

«Like It» нашри эса унинг ёрдамида ўзбекистонлик айрим машҳур инсонларнинг суратларида қайси ҳис-туйғулар кўпроқ эканлигини аниқлади ва «Кун» учун махсус мақола сифатида тақдим этди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Равшан Эрматов ва Арьен Роббеннинг 2014 йилги Жаҳон чемпионатида бўлиб ўтган суҳбатидан тасвир.

Microsoft дастури бу суратда Равшан Эрматовни 100 фоиз хурсанд деб баҳолади. Арьен Роббенда эса 75 фоиз ҳотиржамлик, 20 фоиз хурсандчилик натижаларни қайд этди ва қолган туйғуларни бир фоиздан кам деб баҳолади:

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов.

Унинг ўйин пайтида олинган ушбу суратидаги ҳис-туйғулари 78 фоиз хотиржамлик, 10 фоиз ҳайрат ва 9 фоиз хафаликдан иборат деб топилди:

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Виталий Денисов ва унинг рафиқаси.

Бу суратда Денисов 44 фоиз хурсанд ва 55,7 фоиз хотиржам деб топилган бўлса, унинг рафиқаси эса 99,9 фоиз хурсанд деб баҳоланди:

Лоланинг қўшиқларидан бирига ишланган клипда келин ва куёв образида пайдо бўлган Лола ҳамда Бобур Йўлдошевнинг сурати.

Унда Лола 99,3 фоиз, Бобур Йўлдошев эса 100 фоиз хурсанд деб баҳоланди:

Райҳоннинг яқинда бўлиб ўтадиган концерт дастури учун тайёрланган баннер.

Хонанданинг ундаги ҳис-туйғулари Microsoft дастури томонидан 95 фоиз хотиржамлик, 3 фоиз ҳайрат ва 1 фоиз хурсандчиликдан иборат деб топилди:

Муниса Ризаеванинг онаси билан тушган сурати.

Бу суратда Microsoft дастури Муниса Ризаеванинг юзидан 58 фоиз хурсандлик ва 41 фоиз хотиржамлик аломатларини қайд этди:

Шоҳруҳхоннинг маъюс сурати.

Microsoft дастури одатда ғамгин деб аталадиган Шоҳруҳхоннинг суратидан эса 92 фоиз хотиржамлик, 4 фоиз ёқтирмаслик, 1 фоиз жаҳл ва бор-йўғи 1,2 фоиз хафалик аломатларини сезди:

Шаҳзода Матчанованинг ғамгин сурати.

Microsoft дастури эса ундан 9 фоизгина ғамгинлик туйғусини топа олди, 89 фоизини эса хотиржамлик деб баҳолади:

Асал Шодиеванинг кабутар билан тушган сурати.

Ундан 62 фоиз хурсандчилик, 34 фоиз хотиржамлик аломатлари қайд этилди. Қолган туйғулар эса бир фоиздан кам деб баҳоланди. Биз эса қўрқув кўпроқ бўлади деб ўйлагандик:

Адиз Ражабов ва Жоҳонгир Позилжоновнинг қувноқ сурати.

Microsoft бунда Адиз Ражабовни 100 фоиз хурсанд деган бўлса, Жаҳонгир Позилжоновда эса 43 фоиз хурсандлик, 37 фоиз ҳайрат, 9 фоиз хотиржамлик, 4 фоиз қўрқув ва 2 фоиз жаҳлни сезди.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft компаниясининг ушбу дастури махсус компьютер алгоритми асосида ишлайди ва у ҳар доим ҳам тўғри натижаларни кўрсатавермайди. Уни қизиқарли, кўнгилочар дастур сифатида қабул қилиш мумкин.

Агар сиз ҳам ўзингиз ёки дўстларингизнинг суратларида қайси ҳис-туйғулар кўпроқ эканлигини билмоқчи бўлсангиз, дастур сайтига ташриф буюриб, аниқласангиз бўлади.

Мақола муаллифи: «Like It» — стартап ва технологиялар ҳақида ўзбекча янгиликлар ҳамда мақолалар ёзиладиган сайт.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар