Наманганлик фирибгар бошқаларнинг 100 млн сўм пулини ўзлаштирди

Жамият 16 Декабрь 2015 3589

Наманганлик 29 ёшли фуқаро Равшан Абдуров фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Абдуров муқаддам икки марта судланган. Биринчи сафар у майда фирибгарлик, иккинчи сафар эса бозорда майда киссовурлик қилгани учун қамалган, лекин икки марта ҳам амнистия қарори асосида озод қилинган эди.

Озодликка чиққач, Абдуров доимий иш топишни истамади ва қисқа муддатда даромад кўриш учун машина бозорига йўл олди. Таъкидланишича, у ерда Абдуров бировнинг машинасини бошқасига сотиб, қўлига теккан пулларни эгасига бериш ўрнига шу пулга бошқа машина харид қилган ва шу тариқа пулларни айлантирган. Унинг бировлардан ўзлаштирган якуний даромади 100 млн сўмни ташкил қилган.

Кўпроқ янгиликлар