Ўзбекистонлик тарихчи дашноқларнинг Туркистондаги фаолияти ҳақида китоб нашр эттирди

Жамият 16 Декабрь 2015 2744

Ўзбекистонлик тарихчи ва публицист Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ XIX-XX вв. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” (Туркистон ва Жанубий Кавказ XIX-XX асрларда. Дашноқлар Фарғонадан Қорабоққача) номли янги китоби нашрдан чиқди. Бу ҳақда Kun.uz таҳририятига муаллифнинг ўзи хабар берди.

Нашр Озарбайжоннинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Озарбайжон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази кўмагида амалга оширилди.
Китоб Туркистон ўлкасининг XIX аср охири ва XX аср бошидаги вазият, жадидчилик ҳаракати, чоризм сиёсати, Октябрь инқилоби ҳамда Туркистон мухторияти тарихига бир назардир. Унда асосий ўрин Усмонли ва Россия империялари ҳудудида армани миллатчи ташкилотларининг юзага келиши ҳамда уларнинг террорчилик фаолиятига қаратилади.

Жумладан, дашноқларнинг (Дашнакцутюн партияси) большевиклар билан ҳамкорликда Туркистон мухториятини қулатиши, Қўқонда уюштирилган қирғин, бундан кейин ҳам узоқ давом этган қотилликлар ва ялпи қирғинлар тасвирланади.

Китобда, шунингдек, арман геноциди муаммоси ҳам кўтарилиб чиқади. Муаллиф бу масалага Озарбайжон ва Туркия тарихчиларининг ёндашувини ёқлаб, мазкур концептни танқид остига олади.
Китобнинг асосий адади аллақачон харид қилиниб, Озарбайжоннинг расмий структураларига етказилгани айтилмоқда. Эндиликда китоб бошқа тилларга таржима қилиниши кутилмоқда.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар