Тошкентда текстиль технопарки лойиҳасининг намойиши ўтказилди

Ўзбекистон 16 Декабрь 2015 1500

Корея текстиль технологиялари институти делегацияси Тошкентда илк ўзбек-корейс технопарки қурилиши лойиҳасининг батафсил намойишини ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар бермоқда.

Институт директори Пак Ёнг Хваннинг сўзларига кўра, 2017 йил сўнгига қадар ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион долларни ташкил этади.

“Ушбу маблағлар ҳисобга қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, технологик ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш, технопаркда ишлаш бўйича ходимларни ўқитишга сарфлаш режалаштирилган. Ўйлайманки, мазкур йўналишдаги ҳамкорлигимиз икки мамлакат енгил саноатида фаолият кўрсатаётган ўзбек ва корейс мутахассисларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлайди”, - деди у.

Корейс томони юқори технологияли уч ва беш қаватли маъмурий, шунингдек, қуёш батареялари билан таъминланган, самарали технологияларни қўллаган ҳолда экспериментал ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ҳамда ертўлага эга икки қаватли алоҳида бинонинг хомаки режасини тақдим этди.

Комплекснинг умумий майдони 10 минг квадрат метрни ташкил этади. Режага мувофиқ, уч қаватли корпуснинг 4 минг квадрат метрдан зиёд ҳудудида ўқув хоналари, анжуман заллари, кўргазма бинолари, лабораториялар, идоралар, оранжерея (бино ичидаги сунъий экотизим) ва бошқа объектлар ўрин эгаллайди. Илмий-тадқиқот лабораторияси 1,5 минг квадрат метр майдонни эгаллаган икки қаватли бинодан жой олади. Бу ерга тўқув, бўяш-безак бериш, тикув дастгоҳлари ўрнатилади.

Технопаркда республикадаги текстиль муассасалари билан яқин алоқада фаолият кўрсатувчи дизайн-гуруҳлар ҳам иш олиб боради. Бундай ҳамкорликдан кўзланган мақсад янги маҳсулотлар турлари ва дизайнерлик ғояларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни йўлга қўйишдан иборат.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар