БМТ: Дунёдаги меҳнат муҳожирлари сони 150 миллиондан ортиқ

Жамият 17 Декабрь 2015 1484

Бугунги кунга келиб дунёдаги меҳнат муҳожирлари сони 150 миллиондан ортиқни ташкил этади. БМТнинг махсус бўлими Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида қайд этилишича, меҳнат муҳожирларини қабул қилаётган давлатлардаги муҳожирларнинг иш бажариш улуши ўша мамлакатлар аҳолиси улушидан ортади.

"Меҳнат муҳожирлари сони 150,3 миллион нафарга етган (муҳожирларнинг умумий сони 232 млн). Улардан 83,7 млн нафари эркаклар, 66,6 млн нафари эса аёллар.

Меҳнат муҳожирларининг уларни қабул қилган мамлакатлардаги ишчи қатламидаги улуши ортган: 72,7 фоизи муҳожирлар, 63,9 фоизи маҳаллий аҳоли", дейилади ҳисоботда.

"Бу текширувлар шуни кўрсатадики, муҳожирларнинг аксар қисми ўз ватанини бошқа юртлардаги қулай шароитлар туфайли тарк этади", дейди Халқаро меҳнат ташкилотининг департаменти директори Мануэла Томеи.

Тадқиқот натижаларига кўра, меҳнат муҳожирларининг асосий қисми (106,8 млн) хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлайди. 26,7 млн нафар меҳнат муҳожири эса саноат ва қурилиш соҳасида, 16,7 млн киши қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатади. Меҳнат муҳожирларининг 48,5 фоизлик қисми Шимолий Америка ва Европа ҳудудига тўғри келади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар