Мустақиллик майдонида янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди

Ўзбекистон 17 Декабрь 2015 6577

15 декабрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида янги йил арчаси ва савдо расталарини барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига асосланиб, UZ24 нашри хабар берди.

Бу йилги арчанинг баландлиги 22 метр бўлиши, унга 10 мингдан ортиқ ўйинчоқлар илиниши айтилган. Бу мақсадда кран ва мутахассилар ишламоқда.

Майдондаги савдо расталари, шунингдек, меҳмонлар учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, атракцион ва томошалар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаган.

Арчанинг тайёр бўлиши куни аниқ эмас. Мустақиллик майдонидаги янги йил арчаси байрам тадбирлари жорий йилнинг 28 декабридан 2016 йилнинг 8 январига қадар давом этади.

Янги йил тадбирларига Маданият вазирлиги ходимлари "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбектеатр" жамоаси ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда тайёрланмоқда.

ЎзДЖТУ талабаси Гулноза Қосимова тайёрлади.

Кўпроқ янгиликлар