Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида Тожикистонда 4.9 минг оғир жиноятлар қайд қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17.9 фоизга кўпроқдир.

Хусусан, Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг маълум қилишича, ўғриликлар 33.5 фоизга, шу жумладан, хонадонлардаги талончилик ҳолатлари 27 фоизга кўпроқ қайд қилинди.

Фирибгарлик ҳолатлари 20.5 фоизга, босқинчилик 7.5 фоизга, қотилликлар 5.9 фоизга, порахўрлик 5.2 фоизга, одам олиб қочиш 10 фоизга кўпайган.
Ҳисобот даврида иқтисодий жиноятлар сони 2.8 минг мартани ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.5 фоизга кўпроқдир.