“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент ирригация ва мелиорация институти бошланғич ташкилоти томонидан 2015 йилнинг 10-15 декабрь кунлари 575 нафар делегатлар иштирокида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида “Гидромелиорация” факультетига Шахзод Нормуродов, “Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш” факультетига Сарвиноз Холова, “Сув хўжалигида менежмент” факультетига Маҳлиё Абдурахмонова, “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультетига Дилмурод Пирназов, “Гидротехника иншоатларини қуриш ва улардан фойдаланиш” факультетига Шерали Ибашев муқобиллик асосида ўтказилган сайловларда факультет сардорлари этиб сайланишди.

Уларга ҳаракатнинг 2015-2016 ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар кўламини ошириш, ёшлар орасида турли хил зид ғояларга қарши маънавий имунитетни шакллантириш, ёшлар қалбига ватан, бурч ва садоқат ҳисларини сингдириш, теран фикрлайдиган, ақлан етуклик, жисмонан соғлом, ўз ортидан муносиб равишда шу факультет, шу таълим муассасаси ҳамда шу юрт тақдири деган улкан мақсадлар сари етаклай оладиган етакчи бўлиб хизмат қилиш вазифаси топширилди.

Сайловларда "тенгдош тенгдошга" тамойили асосида ёшлар ўз етакчилигига лойиқ деб билган номзодга овоз беришди ва қўшимча савол ва таклифларни билдириб ўтишди.