17 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, аввало Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг 2015 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари жараёнида эришилган келишувларни амалга оширишнинг айрим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Япония муносабатларининг жадвали ва уларнинг кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.