Санкт-Петербургнинг Виборг туманидаги қоровуллардан бири ноодатий топилмага эга чиқди. У кўчадан янги туғилган чақалоқ топиб олди.

Россиядаги нашрларнинг ёзишича, чақалоқнинг туғилганига 3-4 кун бўлган. У Есенин кўчасидаги 4-уй қаршисидаги кўчада пахмоқ адёлга ўралган ҳолда бўлган.

14 декабрь куни Тожикистон фуқароси бўлган 22 ёшли меҳнат муҳожири уни топиб олган.

Чақалоқ 17 рақамли шаҳар шифохонасига олиб борилган.

Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимлари чақалоқнинг соғлиги яхшилигини айтган.

Чақалоқ ташқи кўринишига кўра "осиёликларни" эслатган.

Полиция текширувларни олиб бормоқда ва чақалоқнинг ота-онасини қидирмоқда.