Тошкентда шахсий уйдан 16 минг доллар ўғирлаган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 17 Декабрь 2015 8271

Тошкентлик аёл нотаниш уйдан 16 минг доллар ўғирлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Наргиза исмли аёл боласини маҳаллада айлантириб юриш баҳонасида “ўлжа” қидирган.

Бир куни ўзи бой деб тахмин қилган Озода исмли аёлга яқинлашиб, турли баҳоналар билан унинг уйига кириб, телефонини қувватлантиришга рухсат сўраган. Уйга кириб, телефонни токка улар экан, стол устидаги калитни олиб чиқиб кетган, телефонини олиб кетишга қайтганида эса қайтариб жойига қўйиб кетган; бу орада у калитдан нусха кўчиришга улгурган эди.

Бир куни Наргиза мазкур хонадонда ҳеч ким йўқлигини билиб, у ерга ўғриликка кирган ва сейфни очиб, 16 минг доллар ўғирлаб кетган.
Уй эгасининг аризаси асосида ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, ўғри тез орада қўлга олинди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар