WSJ: хитойлик ота-оналар иқтисодий шароит сабабли иккинчи фарзанд туғилишини истамаяпти

Жамият 17 Декабрь 2015 2087

Хитой мамлакатдаги демографик вазиятни ўнглаш мақсадида яқиндагина оилаларга икки ва ундан ортиқ фарзанд кўришни чеклашга қаратилган қоидани бекор қилган эди. Бироқ кўплаб жуфтликлар иккинчи фарзандни дунёга келтиришга шошганларича йўқ, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal газетаси.

Мақола муаллифларининг қайд этишларича, янги сиёсат меҳнат бозоридаги инқирозни бартараф этиш ҳамда истеъмолни рағбатлантиришга хизмат қилиши лозим эди. Бироқ демографларнинг кайфияти тушкун аҳволда. Уларнинг сўзларига кўра, мураккаб иқтисодий шароит сабабли кўплаб ота-оналарни иккинчи фарзандни тарбиялашга киришишни тўнғичига нисбатан “молиявий жиноят” сифатида қарамоқда.

Оналардан бири Чэнь Цянь унинг ўғли таҳсил олаётган хусусий мактаб ҳар йили оила бюджетига 4,7 минг долларга тушишини маълум қилган. Қўшимча машғулотлар, масалан, инглиз тили ва фортепиано учун ота-она йилига 1,5 минг доллар сарфлайди. 8 ёшли бола учун оила бюджетининг 3-5 фоизи сарфланишига қарамасдан, аёл турмуш ўртоғининг иккинчи фарзандли бўлишни режалаштирмаётганини маълум қилди.

Жануби-ғарбий университет молиячиларининг маълумотларига кўра, хитойлик ўртача даромадли ота-оналар фарзанди дунёга келганидан кейинги 18 йил ичида унинг учун ўртача 30 минг доллар сарфласа, АҚШда ота-оналар бунинг учун тахминан 245 минг долларни ажратишади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар