Япония Олий суди япон аёлларига турмуш қуришганларидан кейин ҳам ўз қизлик фамилияларида қолишни ман қилиб қўйди. Бу ҳақда The Japan News нашрида ёзилган.
Суднинг фикрича, эр-хотинлар битта фамилияда бўлиши керак, бу уларнинг ягона оила эканини билдириб туради.

Бундан олдинроқ, аёлларга ажрашгандан кейин ярим йил давомида қайта турмушга чиқишни тақиқловчи 1898 йилдаги қонун Япония Олий суди томонидан конституцияга зид деб топилгани хабар қилинганди.

Нашрнинг ёзишича, бу вақтгача амалда бўлган қонун болаларнинг отаси кимлиги ҳақидаги баҳсларга чек қўйиш учун жорий қилинганди. Чунки, аёллар ажралишдан кейинги ярим йил ичида турмуш қуришса ва фарзанд кўришса, унинг отаси ким экани аниқ бўларди.

Томонлар оталикни белгилашнинг замонавий методлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда эски қонунни бекор қилишди.