Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қирғизистон иқтисодиёти йўл-транспорт ҳодисалари сабабли йилига 250 миллион доллар ёки мамлакат ЯИМнинг 4 фоизини йўқотади. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ ЙПХ раҳбари Сергей Дьяченко 17 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЙТҲда одамларнинг ҳаётдан кўз юмиши давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Зеро уларда асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги ёшлар вафот этмоқда.

Маълумотларга кўра, 2015 йилда Қирғизистонда 6 минг 656 авария қайд этилган бўлиб, уларда 976 киши ҳаётдан кўз юмган, 9 минг 847 киши жароҳат олган.