Абдулазиз Комилов Япония парламенти Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон 18 Декабрь 2015 1462

2015 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония Либерал-демократик партияси халқаро алоқалар департаменти директори, депутат Кадзунори Танака бошчилигидаги Япония Парламенти Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Япония муносабатларининг долзарб масалалари, аввало парламентлараро даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашилди.

Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг 2015 йил октябрь ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғидаги олий даражадаги Ўзбекистон — Япония мулоқотининг якунларига, эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония раҳбарларининг музокаралари ўзаро ҳамкорликнинг деярли барча жабҳаларига янги туртки берганлиги ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикчилик муносабатларини янада юқорироқ даражага кўтарганлиги қайд этилди.

Суҳбатда Япония элчиси Фумиҳико Като иштирок этди.

Кўпроқ янгиликлар