«Челси» футболчилари Моуриньонинг охирги машғулотида муштлашиб кетди

Спорт 18 Декабрь 2015 11762

«Челси» клуби футболчилари 17 декабрь кунги машғулот вақтида муштлашиб кетишган.

The Times хабарига кўра, испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас жамоадошларидан бирининг оёғига қаттиқ "подкат" ташлаган ва футболчилар ўртасида муштлашув бошланган.

Айнан қайси футболчилар бир-бири билан муштлашгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Воқеа жойига мураббийлар штаби аъзолари етиб келгач, жанжал тўхтаган.

Айтиш керакки, бу «Челси»нинг Жозе Моуриньо бошчилигидаги сўнгги машғулоти пайтида рўй берган.

Жамоа мураббийни кеча узоқ вақт кутилганидек истеъфога чиқарганди.

Унинг ўрнига мавсумнинг қолган қисмида Гус Хиддинк «Челси» бош мураббийи сифатида ишлайди.

Айни вақтда лондонликлар жамоаси 16-тур ўйинларидан кейин 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 16-ўринида жойлашган. Жамоа 17-турни "Сандерленд"га қарши ўтказади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар