Тошкент давлат аграр университети мутахассислари Селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти ҳодимлари ҳамкорлигида «су-1001» номли янги пахта навини тақдим этишди.

«Жаҳон» АА ёзишича, келгуси йил янги нав экилган майдонларни кенгайтириш режалаштирилган.

Янги нав 2011 йилдан буён синовдан ўтказилмоқда. У тез пишарлиги ва ҳосилдорлиги билан бошқа навлардан ажралиб туради.

Ўсимликнинг янги навига Сурхондарё вилоятидаги далаларда ишлов бериш таклиф этилмоқда. Элита-уруғчилик ишлари мазкур вилоятдаги «Сурхон» тажриба хўжалигида олиб борилмоқда.