«Юлдузлар жанги»нинг АҚШдаги премьераси вақтида фильмнинг мухлислари турмуш қуришди

Жамият 18 Декабрь 2015 2021

«Юлдузлар жанги» фильмининг ашаддий мухлислари австралиялик Кэролайн Риттер ва Эндрю Портерс кинокартинанинг АҚШдаги премьераси вақтида никоҳдан ўтишди. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald нашри хабар тарқатмоқда.

Манбада ёзилишича, никоҳ тўйи маросими Лос-Анжелесдаги TCL хитойча театрда бўлиб ўтган. Фильм намойишига биринчилардан бўлиб илиниш учун Риттер ва Портерс икки ҳафта мобайнида навбатда туришганди.

Кўпроқ янгиликлар