“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy мукофотига сазовор бўлди.

20 ёшли футболчи сўровнома натижасига кўра Рубен Невеш (“Порту”), Кингсли Коман (“Бавария”), Эктор Бельерин (“Арсенал”) ва Мунир (“Барселона”)ни ортда қолдирди.

Франциялик футболчи “МЮ”нинг ушбу мукофотни қўлга киритган учинчи футболчиси бўлди. Унга қадар бу совринни Уэйн Руни (2004) ва Андерсон (2008) қўлга киритган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Марсьяль Англия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб 3 та гол уришга муваффақ бўлди.