Дунёдаги барча эътибор “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” фильмининг янги қисмига қаратилган бир вақтда Болливудда ҳам яна бир диққатга сазовор воқеа содир бўлди.

Ҳиндистонда Рохит Шеттининг "Dilwale" (“Севишганлар”) фильми премьераси бўлиб ўтди, унда Болливуднинг энг машҳур жуфтликларидан бири саналган Шохрух Хон ва Кажол бош ролларни ижро этишган. Бу уларнинг беш йиллик танаффусдан кейинги биргаликда ижро этган лойиҳасидир, ушбу фильмни дам олиш кунларида 100 крор (15 миллион АҚШ доллари)ни забт этган илк Болливуд фильми бўлиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.
Мазкур жуфтлик сўнгги ўн йил давомида ўндан ортиқ фильмда биргаликда иштирок этган, шунга қарамай, “Севишганлар” муҳим аҳамиятга эга, чунки уларга машҳурлик йўлини очиб берган “Ўғирланмаган келин” фильмига бу йил 20 йил тўлди.

“Ўғирланмаган келин” ёки мухлислар томонидан эркалаб айтиладиган “DDLJ” ҳинд фильмлари тарихида прокатда энг узоқ сақланиб қолган фильмга айланди. “Севишганлар” “Ўғирланмаган келин”нинг давоми эмаслигига қарамай, таққосланишнинг олдини олиш мақсадида, сюжет шу пайтгача сир тутилди, албатта, мухлисларининг 1995 йилнинг романтик тарихига бўлган мухаббати катта таъсир кўрсатади. Кинолента режиссёри Рохит Шетти бўлиб, унинг олдинги “Чиннай эксперсси” (унда ҳам бош ролни Шохрух Хон ижро этган) Буюк Британия прокатидаги энг кассабоп Болливуд фильмлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган, шунинг учун фильм борасидаги умидлар катта.

Деярли айнан Хон “Севишганлар”даги бош ролга Кажолни таклиф этиш фикрини билдирди. “Сценарийни илк маротаба икки йил ўқиганимда у менга ёқди, чунки унда аёлларга йўналтирилган қизиқ сюжет чизиғи бор эди, мен Рохитга Кажолни мана шу фильм билан кинога қайтишга кўндиришни таклиф қилдим” – дея ҳикоя қилади Хон. “Ўғирланмаган келин”нинг 1000 ҳафталик прокати ва премьерага 20 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган байрамларни ҳисобга олганда бу ёмон фикр эмасди ” – дейди актер. “Мен аввал ҳам Рохит билан биргаликда ишлаганман, унинг фильмлари муҳаббат чизиғи киритилган юмор ва экшн қоришмасидан иборат, шунинг учун Болливуднинг яхши кинолари учун хос бўлган барча элементларга эга”.

“Бу муҳаббат ҳақидаги қизиқарли ҳикоя эди ва бир неча йил ўтгач, биз тижорат киносининг бир қисмига айландик. Мазкур фильм Болливудда машҳур бўлган қирраларни мужассам этган ҳолда оила тарихини ҳикоя қилади ва чуқур маънога эга. Менинг ҳаётим инсонларни табассум қилишга мажбур қилиш ва вақтини яхши ўтказишга бағишланган, бироқ “яхши вақт” дейилганида мен “енгилтак вақт”ни назарда тутмайман, у томошабинларни кинозалдан попкорндан қолган бўш қутидан ташқари яна бир бошқа нарса олиб кетишга мажбур этиши керак ”.

Хон йигирма йил давомида ўзининг беқарорлиги билан танилган киносаноатда биринчи рақамли актёр мавқеини сақлаб келмоқда, у Уилл Смитнинг тижоратга оид машҳурлиги ва Робер де Ниронинг эътироф этилишини ўзида мужассам эта олди. “Юлдузлар жанги” нуқтаи-назаридан келиб чиқадиган бўлсак, у болливудлик мухлислар учун Дарт Вейдер услуби билан Люк Скайуокерга ўхшайди. У Filmfare (Оскарнинг ҳиндча эквиваленти)нинг “энг яхши актёр” категориясида рекорд даражадаги саккизта совринга эга ҳамда яқинда кино ва ҳайрияга қўшган ҳиссаси учун Эдинбург университетининг докторлик даражасига эга бўлди. Хоннинг катта муваффақияти вақт, касб ва истеъдодни жасурлик билан танлаш натижасидир.

Етакчи қаҳрамонлар жуфтлигига мухлислар муҳаббати катта аҳамиятга эга бўлган саноатда Кажол Шохрух Хон учун Ричард Бартон учун Элизабет Тейлор тутган аҳамиятга эга бўлди. Жуфтлик бир неча фильмларда ҳамкорлик қилишди, бироқ “Ўғирланмаган келин” фильмидан сўнг ҳинд киноси тарихидаги ўз ўринларини билдиришди. Фильм киносаноатда бурилиш ясади, чунки у илк маротаба субконтинентдан ташқарида дунёга келган Ғарбдаги диаспоранинг иккинчи ёки учинчи авлоди вакилларига қаратилган эди. Ҳинд ёшларининг реал акс эттирилиши (Болливуд пуштиранг кўзойнаклари орқали бўлса ҳам), миллий илдизларни сақлаб қолиш ўша вақт маданий руҳиятини ўзида намоён этди.

Уларнинг ҳамкорликдаги ишлари муваффақият билан давом этди, охирги “Менинг исмим Хон” Шохрух Хон ҳинд қизига уйланган, Аспергер синдромидан азият чеккан мусулмон ролини ижро этган. Ундаги аёл ролни ҳам Кажол ижро этган. 9 сентябрдан кейин уларнинг никоҳи бузилади, у ўз севгилисини қайтариш учун ҳаракат қилади.

“Ғарбда, айниқса, Буюк Британияда катта диаспора яшайди” – дейди Хон. “Буюк Британияда туғилган ва ўсганларнинг иккинчи ва учинчи авлодлари пайдо бўлишди, улар ҳали ҳам ўз илдизларини унутишгани йўқ. Фильмларимиз томошабинларга умид беради. Мазкур мухлислар ёрдамида ғарб аудиторияси Болливудни билди ва қабул қилди. Баъзи ғарблик томошабинлар фильмда қўшиқ ва рақсларнинг борлигини ноодатий деб ҳисоблайдилар, бироқ улар кишига завқ бағишлайди. Кино тиллар хилма-хиллигини енгади ва дунёни маданиятимиз билан таништиришга ёрдам беради”.

“Буюк Британияда диаспора узоқ йиллар давомида шаклланди. Фильмларим техник жиҳатдан Голливудникидан қолишмаслиги мен учун муҳим, шунинг учун ғарб томошабинлари ҳинд фильмини томоша қилгач, Голливуд кинолари стандартларига жавоб бермайди дейишлари керак эмас. Уларга сюжет, қўшиқ ёки бошқа нарсалар ёқмаслиги мумкин, бироқ фильм техник жиҳатдан ютқазмаслиги лозим”.

Шунга қарамай, “Севишганлар”нинг чиқиши баҳслар ва тушунмовчиликларга сабаб бўляпти. Яқинда Хон телевизион интервьюларнинг бирида Ҳиндистондаги диний вазият тўғрисида берган интервьюсидан кейин салбий муносабат билан тўқнашди. “Мазкур қарама-қаршиликларнинг фильмга алоқаси йўқ. Мен ўз фикримни билдирдим, уни баъзи одамлар муайян кўринишда шарҳлашди, бироқ мен ундан воз кеча олмайман, чунки бу менинг фикрим” - деди актёр. “Ўйлашимча, менда ота, турмуш ўртоқ, оила бошлиғи моҳияти актёр ва юлдуз моҳиятига қараганда устунлик қилади, мен ушбу масъулиятдан бўйин товлай олмайман, бироқ бу ҳозирги кунда фильмга ўз таъсири кўрсатмоқда ва шу туфайли маблағларни йўқотишимиз хавфи атрофимдаги инсонларни қайғуга солмоқда... бу жуда қўрқинчли ва афсусли”.