Нега телефон тугмачалари айнан шундай кўринишда жойлаштирилган?

Технология 19 Декабрь 2015 14008

Hacker News  форумида иштирокчилар эътиборига Data Genetics блогида келтирилган маълумотлар тақдим этилди. Унда телефон тугмачалари нега айнан шундай жойлаштирилган, деган саволга жавоб келтирилган эди. Материал муаллифи ярим асрдан буён қўлланиб келинаётган ва ҳатто мобиль телефонларнинг сўнгги авлоди чиқарилаётган замонавий асрда ҳам тугмачалар жойлаштирилуви жойида қолгани ҳақида гапириб ўтди.

50-йилларда алоқа таъминоти билан шуғулланувчи компаниялар ва телефон аппарати ишлаб чиқарувчилар ягона дизайнга эга кўринишни ишлаб чиқишга уринишган. Ушбу масала юзасидан 1960 йилда AT&T Америка компанияси тадқиқотлар олиб борди ва унинг хулосаларини Bell Systems Technical Journal журналида эълон қилди.

AT&T аппаратларига тугмачалар танлаш жараёни мураккаб кечди, шу боис рақамларни жойлаштириш бўйича 16 вариант кўриб чиқилди.

 

Компания мутахассислари ҳар бир вариантни жиддий ўрганиб чиқишди. Уларнинг тез терилиши, рақамларни янглиштириб юбормаслик, буларнинг барча-барчаси компания операторларининг назаридан четда қолмади.

Якунда тадқиқот олиб бораётган жамоада рақамларни жойлаштириш қулай бўлган бешта вариант қолди. Телефон аппаратидан фойдаланувчи энди рақамларни тез тера оладиган ва рақамларни янглиштириб юбормайдиган бўлди.

Варинатларнинг энг мақбули қуйидагилар бўлиб қолаётган эди: вертикал ёки горизонтал ҳолатда жойлаштирилган икки қаторли беш тугмача, 3×3 кўринишида ва биттаси алоҳида пастда жойлаштирилган тугмачалар, қолаверса, айлана шаклда жойлаштирилган тугмачалар кўриниши.

 

Ана ундан кейин, дастлаб “мусобақа”дан  вертикал кўринишдаги икки қатор қилиб жойлаштирилган тугмачалар қатори чиқиб кетди. Фойдаланувчи учун бу қулайлик туғдирса-да, аммо дизайнерларга бу вариантнинг сирти ёқмаган.

Ўз навбатида,  AT&T  муҳандислари айни дамдаги телефон моделлари учун айлана кўринишида жойлаштирилган тугмачалар варианти ҳам тўғри келмаслигини таъкидлаган. Компания мутахассислари ёки квадарат кўринишдан, ёки горизонтал икки қатор қилиб тизилган вариантдан фойдаланиш зарурлигини, уларнинг айтишича, бу лойиҳачи нуқтаи назаридан қараганда энг мақбули  эканлигини айтишади.

Якунда тугмачаларнинг квадарат кўринишда 3×3 ва қўшимча пастда битта тугмача жойлаштирилган ва горизонтал икки қатор қилиб тизилган тугмачалар варианти қолади.

Овоз бериш натижасида 3 та қарши овоз ва 12 та ёқлаб берилган овоз эвазига ҳар бирида бештадан тугмача горизонтал ҳолатда икки қатор қилиб жойлаштирилган вариант ғолиб чиқади. Бироқ кейинчалик якунда стандарт кўринишдаги энг сўнгги вариантни танлашади.

AT&T бу ерда айнан нимага раҳбарлик қилгани номаълум. Айрим маълумотларга кўра, хулосани компаниянинг уста мутахассислари ўз эститек талабларидан келиб чиқиб чиқарган бўлиши мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам охир-оқибат 3×3 ва битта тугмача пастдаалоҳида этиб жойлаштирилган вариант қўлланилишни бошлади. Кейинчалик пастдаги битта тугмача ёнига * ва # тугмачаларини ҳам қўшишди. Вақти келдики, ушбу тугмачалар ҳам ўз ўрнини сенсорларга бўшатиб берди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар