Сўнгги пайтларда Anonymous халқаро хакерлар гуруҳи аъзолари япон сайтларига, жумладан, япон ҳукумати сайтларига бир қатор ҳужумлар уюштирмоқда. Бу ҳақда 20 декабрь куни мамлакат миллий полиция бошқармаси маълум қилган.

NHK телеканали берган маълумотга кўра, Anonymous киберҳужумчилари сентябрь ойидан бери амалга ошириб келинган 97 та жиноятни ўз бўйнига олган. Уларни нишонига турли сайтлар: ҳукумат, аэропорт, ОАВ, шунингдек, океанириум ва кит овлаш билан боғлиқ порталлар айланган.

10 декабрь куни Япония бош вазири Синдзо Абэнинг расмий ҳукумат сайти умуман ишламади. ОАВнинг баён қилишича, бунинг сабаби хакерлар ҳужуми бўлиши мумкин. Бу маълумотни кейинроқ Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга ҳам тасдиқлаганди.