2015 йилнинг охирида Андижон-1 темир йўл вокзали реконструкцияси якунига етади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетасида хабар берилди.

Лойиҳа қиймати 5 млрд сўмни ташкил қилади. У “Универсал компакт сервис” МЧЖ ишчилари томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш ва реконструкция ишларида 150 ишчи банд.

350 йўловчига мўлжалланган вокзал ҳудудида барча шарт-шароитлар яратилган. 2016 йилдан Ангрен-Поп участкасида темир йўл транспорти ҳаракатлана бошлайди. Андижондан Тошкентгача йўл 5 соат вақт олади. Бундан ташқари, Қамчиқ довони орқали кунига 60 минг тонна юк Фарғона водийсига ўтказилади.