Dell компанияси ҳар ўнинчи ходимини бўшатди

Технология 21 Декабрь 2015 1646

Dell компанияси хусусийлаштирилгандан кейин иш ўринларини сақлаб қолишга ваъда берганига қарамасдан, 2015 йил ичида 10 мингга яқин ходимини ишдан бўшатди.

Компания АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига юборган ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботга кўра, 2015 молиявий йил (январда ёпилган) охирига компанияда тўлиқ кун ишлайдиган ходимлар сони 98,3 минг кишини, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 108,3 минг кишини ташкил қилган. Қисқартиришлар сабаби келтирилмаган.

“Биз бир неча мураккаб қарорлар қабул қилдик, улар орасида иш ўринларини қисқартириш ҳам бор эди. Мен айтганимдек, бундай вазиятларда қисқартирилган ходимлар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш мақсадида, биз уларнинг сони, бўлинмалар ва ваколатхоналар ҳақида маълумотлар бермаймиз”, деб айтди компания вакили Дэвид Фринк Austin Business Journal нашрига.

Компаниянинг асосчиси ва бош директори Майкл Делл ва унинг инвестицион ҳамкори Silver Lake Lake Partners компанияси Dell акцияларини 2013 йилда сотиб олаётиб компания ходимлари сонини қисқартирмаслигини айтган. Уларнинг ўз қарорларини ўзгартиришга нима сабаб бўлгани номаълум. Бунга паст молиявий кўрсаткичлар сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли бор.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар