Юридик клиника ННТлар учун бепул юридик консультатив хизмат таклиф этмоқда

Ўзбекистон 21 Декабрь 2015 1957

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси 2016 йилда бепул юридик консультатив хизмат кўрсатиш бўйича аризалар қабул қилишни бошлади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизматининг хабар қилишича, хизматлар Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тузилган битим асосида йил давомида доимий равишда, Юридик клиника малакали мураббийларининг назорати остида волонтёрлар томонидан амалга оширилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келган юридик муаммоларга ечим топишда кўмаклашиш ва юртимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.

Ҳамкорликдан манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳавола орқали анкета тўлдиришлари мумкинлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасига оид бепул юридик хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси иш бошлаган эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар