Ўзбекистонда илк маротаба 4К форматда фильм суратга олинди

Маданият 21 Декабрь 2015 4772

Ўзбек киноси тарихида илк маротаба замонавий 4К форматда фильм суратга олинди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Барон” фильмига айни пайтда Magic Pro Production студиясида ранглар жилоси билан сайқал берилмоқда.

Режиссёрнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, жаҳон стандартларига жавоб берувчи мазкур картина IMAX кинозалларида ҳам намойиш этишга мўлжалланган ҳолда суратга олинди. Тасвирга олиш ишлари 2015 йил май ойларида бошланган бўлиб, сентябрь ойида овозлаштириш ишларига етиб келинди.

Бугунги кунда фильмни рус ва инглиз тилларига ўгириш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. “Барон” премьераси 2016 йилнинг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур картинада "Кариб денгизи қароқчилари", "Муқаддас замин" каби Голливуд фильмларидаги иштироки орқали танилган актёр Гассан Массуд бош ролни ижро этиш учун таклиф этилган.

Режиссёр Рустам Саъдиев билан бўлиб ўтган интервьюнинг тўлиқ матни яқин соатларда эътиборингизга ҳавола этилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар