Ўзбекистонлик божхона ходимлари Тожикистондан Ўзбекистонга келаётган юк поездида 33,2 кг миқдоридаги гиёҳванд моддалар яширинган махфий жойни аниқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимига асосланиб, Sputnik ахборот агентлиги хабар қилди.

Скотч ёрдамида узунлиги 50 сантиметрдан 1 метргача бўлган найчалар шаклига келтирилган гиёҳванд моддалар учта вагоннинг кўндаланг тушган стойка қисмида яширинганлиги аниқланган. Текширув ишлари Бекобод темир йўл ўтиш пунктида ўтказилган.

Манбанинг таъкидлашича, бундай воқеаларнинг келиб чиқишига Тожикистонлик божхона ходимларининг текширув ишларига виждонан ёндашмасликлари сабаб бўлмоқда.