Россия ва Қозоғистон ўртасидаги аввалги келишувлар жаҳон конъюнктураси (нарх-наво) оқибатида вужудга келган кучли зарбадан қутулиб қолишга имкон берди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувида айтиб ўтди.

“Ишончим комилки, агар бизда биз аввал келишиб олган ва бугун ишлаётганларимизнинг барчаси бўлмаганда, унда бизнинг иқтисодиётларга зарба бугундагидан анча кучлироқ бўларди”, деб айтди Путин.

“Бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз жаҳон иқтисодиётидаги маълум мураккабликларга қарамасдан изчиллик билан ривожланмоқда ва бу бизлардаги ўсишда ўз аксини топмоқда”, деб айтди Путин. Путин Россия ва Қозоғистон божхона қоидалари ва техник тартибга солишни яқинлаштириш бўйича ишларни давом эттираётганини таъкидлаб ўтди. “Буларнинг барчаси ижобий самара бермай қолмайди”, деб қўшимча қилди Путин.