“Ўзпахтасаноатэкспорт” Ҳиндистонда тақдим этилди

Ўзбекистон 22 Декабрь 2015 1931

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Ҳиндистондаги халқаро пахта конференцияси доирасида тақдимот ўтказди. Мумбай шаҳрида ўтган Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг 74-пленар йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари ушбу тадбирни амалга оширишди.

Йиғилиш чоғида “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК бошқаруви раиси Акмал Камолов иштирокчиларга Ўзбекистоннинг ривожланиши ҳамда пахта саноатининг тараққиёти, соҳада кузатилаётган ўзгаришлар борасида бохабар қилди.
Тақдимотда асосий эътибор Ўзбекистонда бирлаштирилган, корпоратив бошқарув методларига асосланган “Ўзпахтасаноатэкспорт”нинг ташкил этилишига ҳамда унда пахта хом ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, ундан маҳсулот тайёрлаш, пахта бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчиларни яқиндан таништиришга қаратилди.

“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, тақдимот иштирокчиларда катта тассурот қолдирган. Улардан бир қанчаси агентлик билан суҳбат қуриб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашган.

“Ўзбекистонда ўтказилаётган илмий ишланмалар жуда долзарб ва замонавийдир, - дейди Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти директори профессор К. Бансал. – Республика дунёдаги энг йирик пахта гермоплазмаси коллекцияси соҳибидир. Биз мамлакатингизнинг бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқлар асосида ресурс алмашиш борасидаги бошланмаларини қўллаб-қувватлаймиз”.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар